Онлайн ариза шакли






    Савол-жавоб

    • Аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш тушунчаси

      Профессионал ижтимоий ҳимоя тизимини жорий қилиб аҳолини кўмакка муҳтож қатламининг ижтимоийлашувини таъминлаш, ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасида оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган аҳолига индивидуал ёндашиб ёрдам кўрсатиш.

    • Ногиронлиги мавжуд аҳоли соғлигини тиклаш учун қандай имтиёзларга эга?

      Ногиронлик гуруҳини расмийлаштириш учун биринчи навбатда фуқаронинг ўзи яшаб турган микроҳудудга тегишли бўлган бирламчи тиббий-санитар ёрдами муассасасига мурожаат қилинади ва бошланғич ҳужжатлар расмийлаштирилади

    • Жазони ижро этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари томонидан жазони ижро этиш жойларидан озод қилинган шахсларга қандай ёрдамлар кўрсатилади?

      Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини ташкил этиш ва таъминлаш, тегишли тартибда кийим-кечак, озиқ-овқат ва турар жой учун бир марталик тўланадиган нафақа пули бериш орқали уларнинг бирламчи эҳтиёжларини қондириш.

    • "Саховат" интернат уйларига кимлар мурожаат қилиш ҳуқуқига эга?

      Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, қариндошлари ёки Ўзбекистон Республикаси оила кодексининг 57-моддасига мувофиқ уларга ғамхўрлик қилишга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, ўзга шахсга муҳтож бўлган I гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз яшовчи кексалар мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлади.

    • “Саховат” интернат уйларига қабул қилишда қарши кўрсатмалар мавжудми?

      тез-тез, тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик;

      беморнинг ўзи ва атрофидагилар учун хавфли бўлган мойилликнинг қўпол бузилишлари ва ахлоқий дағаллик билан бирга кечадиган руҳий касалликлар;

      жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;

      юқумли тери ва соч касалликлари;

      ўткир юқумли касалликлар;

      салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;

      таносил касалликлари интернат уйларига қабул қилишдаги қарши кўрсатмалар ҳисобланади.

    Neotech да ишлаб чиқилган