Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази

    Давлетяров Азамат Собиржонович

    Mарказ директори



    Ташкилот фаолияти ҳақида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–82-сон Фармони билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилди.

    Марказ Агентлик томонидан вазирлик ва идораларнинг мувофиқлаштириладиган ҳамда мониторинг қилинадиган фаолият йўналишларидаги ходимлари малакасини ошириш учун ҳамда оилавий болалар уйларини ташкил этиш учун тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича давлат муассасаси ҳисобланади.

    Марказнинг устувор йўналишлари:

    вазирлик ва идораларнинг Агентлик томонидан мувофиқлаштириладиган ва мониторинг қилинадиган фаолият йўналишларидаги ходимлари учун малака ошириш курси;

    тутинган ота-оналарни тайёрлаш курси;

    маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курси;

    ижтимоий ходим ассистентлари учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув курси;

    ҳудудий бошқармалар ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари раҳбарлари учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув курси;

    ҳудудий бошқармалар ва “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари марказлар ходимлари учун малака ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув курси;

    имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари ўқитувчилари учун ўқув курси;

    алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ўқитувчилари ва тарбиячилари учун ўқув курси;

     “Мурувват” болалар интернат уйлари тарбиячилари учун ўқув курси;

    тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ходимлари учун ўқув курси;

    Марказ манзили:

    Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21 уй.

    Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти

    Зафарий Хуршид Зафар ўғли

    Институт директори



    Ташкилот фаолияти ҳақида

     Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 сентябрдаги 518-сон қарори билан ташкил этилди.

    Институт аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар ўтказиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожликнинг бирламчи сабабларини таҳлил қилиш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асослантирилган самарали ва истиқболли таклифлар ишлаб чиқиш бўйича муассаса ҳисобланади.

    Институтнинг устувор мақсади – адолатли ва инклюзив жамиятни шакллантирувчи ва аҳолининг ижтимоий фаровонлигига таъсир қилувчи жараёнларни яхшироқ тушунишдан иборат.

    Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари бўлиб ҳисобланади:

    –          ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг илмий асосларини яратиш;

    –          ижтимоий соҳа дастурларининг самарадорлигини баҳолаш асосида уларни янада такомиллаштириш бўйича тегишли ҳулосалар ишлаб чиқиш;

    –          ижтимоий сохадаги жараёнлар бўйича фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;

    –          республикада ижтимоий тадқиқотларни оммалаштириш ва илмий салоҳиятни оширишга ҳисса қўшиш;

    –          республика ва хорижий етакчи илмий муассаса ва халқаро ташкилотлар билан хамкорликни мустаҳкамлаш.

    2024 йил 1 февралдан Хуршид Зафарий Институт директори лавозимига тайинланди.

    Институтда 10 нафарга яқин тажрибали ва ёш истиқболли кадрлар фаолият олиб бормоқда.

    Институт манзили:

    Тошкент  шаҳар, Миробод тумани, Амир Темур кўчаси 105 уй.

    Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази

    Расулова Муқаддам Мансуржоновна

    Марказ директори



    Ташкилот фаолияти ҳақида

    Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш учун ва жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш соҳасидаги ишларни такомиллаштириш бўйича жами 7 та ҳужжат, жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2 та қонуни (ЎРҚ-561 ва 562-сонли), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони (ПФ-81 ва 87-сонли) ва 2 та қарори (ПҚ-5116 ва 146-сонли), Вазирлар Маҳкамасининг 1 та қарори (ВМҚ-625) қабул қилинди.

    Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилишга оид қўшма чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-5116-сон қарори асосида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ташкил этилди.

    Марказларнинг жами штат бирликлари 63 нафар қилиб белгиланган бўлиб, шундан: Республика маркази 7 нафар, 14 та Ҳудудий бўлимларга 3 нафардан ва 14 та Намунали туманлараро марказларга 1 нафардан ходимлар ажратилган.

    2022 йил 1 мартда ПФ-81-сон, 2022-йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли фармонлари, ПҚ-146-сон қарори қабул қилиниб, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тизимига ўтказилди.

    Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сонли “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида” фармонга асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тасарруфига ўтказилди.

    Асосий мақсади – Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларга аноним тарзда шошилинч тиббий, психологик, ижтимоий, педагогик, ҳуқуқий ва бошқа  ёрдам кўрсатиш.

    2023 йилнинг 8 ой давомида Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика марказининг ҳудудий бўлимларида 1 304 нафар зўравонликдан жабр кўрганлар аёллар (700 нафар) ва уларнинг фарзандлари (604 нафар) жойлаштирилди.

    Бундан ташқари, реабилитация маркази ҳузуридаги 1146 “Ишонч телефони ишлайди. «Ишонч телефон»лари зўравонлик қурбонига айланган аёллар ва қизларимизга оғир вазиятдан чиқишларига ёрдам бериб, руҳий, ҳуқуқий ҳамда тиббий кўмак бериш мақсадида 2018 йилда ташкил этилган.

    Марказ манзили:

    Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Дилхуш 38

    Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази

    Yuldashev Nurali Raxmonovich

    Markaz bosh shifokori



    Ташкилоти фаолияти ҳакида

    Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги ижтимоий ҳимоя Миллий Агентлигига қарашли Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази 2006 йилда ВМнинг №89 сонли қарорига асосан ташкил қилинган бўлиб республика ҳудудида ногиронлиги бўлган шахсларни(кейингиларда НБШ дейилади) тиббий ижтимоий, касбий ва психологик реабилитация қилиш билан шуғулланади. Бир йилда жами 6000 атрофидаги НБШларга тиббий-ижтимоий, психологик ва касбий реабилитация чора тадбирларини ўтказилади, шулардан 2000 дан ортиғи  Тошкент шаҳридан қабул қилинади.

    Республика бўйича 11 та ҳудудий реабилитация марказлари ва Миллий марказ мавжуд.

    Бухоро ва Сирдарё вилоятларида реабилитация марказлари мавжуд эмас, очилиши 2024 йилга режалаштирилган.

     Жами ўринлар сони 925 тани ташкил этади.

    Марказ иккита ҳудуддан иборат бўлиб 1-ҳудуд М.Улуғбек тумани, Дархонтепа кўчаси 5А-уй, ушбу ҳудудда “Ички касалликлар”, “Асаб касалликлари”, “Умуртқа поғонаси касалликлари”, “Хўжалик ҳисобидаги” бўлимлари, ҳамда “Қабулхона, “ЛФК”, “Диагностика”, “МРТ-МСКТ-Рентген”, “Физиотерапия”, “Лаборатория”, жарроҳлик ва интенсив терапия, “марказий стерилизация” бўлинмалари фаолият юритади. Марказнинг майдони 1.6 га. дан иборат. Марказнинг 2-ҳудуди Яшнобод тумани Содиқ Азимов кўчаси 20а-уй манзилида жойлашган. Ушбу ҳудудда “Жароҳат асоратлари”, “Протезлаш”, “Хўжалик” бўлимлари, “Қабул” , “Физиотерапия”, “ОТСС”, “ЛФК” бўлинмалари фаолият юритади.

    Ijtimoiy himoya davlat jamg‘armasi

    Хасанов Шерзод Мухиддинович

    В.в.б. Директор



    Ташкилот фаолияти ҳақида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–82-сон Фармони билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) нинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) ташкил этилди.

    Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 687-сон қарори билан Жамғарма фаолияти йўлга қўйилди.

    Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси Агентлик директорининг рухсати билан қонунчиликда белгиланган харажат йўналишлари бўйича тегишли харажатларни амалга оширадиган давлат муассасаси ҳисобланади.

    Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:

    – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлик тизимидаги барча ташкилотлар ва муассасаларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари харажатларини молиялаштириш шу жумладан, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, автотранспорт воситалари, диагностика воситалари, ихтисослаштирилган тиббий-реабилитация ускуналари ҳамда ўқув материаллари ва бошқаларни харид қилиш;

    – ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имкониятлар ва қулай муҳит яратишга қаратилган дастур ва чора-тадбирларни молиялаштириш, шу жумладан аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;

    – ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

    – зўравонликдан жабр кўрган шахсларни ҳимоя ва реабилитация қилиш билан боғлиқ лойиҳа ва тадбирларни молиялаштириш;

    – туну-кун фаолият кўрсатадиган Cалл-марказ хизматини ташкил этиш ва такомиллаштириш;

    – “Ижтимоий карта”ларни жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;

    – “Ижтимоий такси” хизматини ташкил этиш ва такомиллаштириш;

    – аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатиш соҳасида тажриба-лойиҳаларини молиялаштириш;

    – халқаро маслаҳатчилар, консалтинг ва тадқиқот компанияларини ёллаш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий этиш чора-тадбирларини молиялаштириш;

    – нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан тақдим этилган ижтимоий мавзудаги лойиҳаларни молиялаштириш;

    – фуқаролар, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектларини “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш, мукофотлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш;

    – ижтимоий ҳимоя соҳасига ҳомийлик қилиш истаги бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан амалга ошириладиган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш;

    – Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизимдаги ташкилотлар томонидан жалб қилинган волонтёрларни рағбатлантириш мақсадида кийим-бош, сумка ва бошқа харажатларни қоплаш;

    – Агентликнинг ахборот-коммуникация тизимларини ривожлантириш ва бошқа соҳалар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун “Ахборот технологиялар маркази давлат муассасасини молиялаштириш.

    Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Янгизамон 3 тор кўчаси, 1 уй

    Neotech да ишлаб чиқилган