Онлайн ариза шакли






    Ахборот хизмати алоқа маълумотлари

    Ахборот хизмати алоқа маълумотлари

    Рўзметова Дилфузабегим
    Полванназаровна

    Ахборот хизмати раҳбари

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ахборот хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги Фармони ҳамда Агентлик директори томонидан 2023 йил 20 августда тасдиқланган “Ахборот хизмати тўғрисидаги Низом”га мувофиқ ташкил этади.

    Ахборот хизматининг вазифалари

    • Агентлик раҳбарияти томонидан белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
    • Агентлик тизими фаолияти соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни миллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;
    • Миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Агентлик тизими фаолиятининг долзарб жиҳатларини ёритиш;
    • Агентликнинг Интернет тармоғида мавжуд веб-ресурслари фаолиятини доимий равишда такомиллаштириш;
    • Агентлик ва унинг органлари тўғрисидаги жамоатчилик фикрини даврий ўрганиш ҳамда Агентлик раҳбариятига уларнинг якунлари бўйича таклифлар киритиш;
    • Республика ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига муносабатини таҳлил қилиш, бу ҳақда Агентлик раҳбариятига маълумот бериш.

    Функциялари:

    • Агентлик тизим ва ҳудудий бошқармалар, шунингдек, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари билан биргаликда босма материалларни тайёрлаш ва нашр этиш, Агентлик тизимига оид теледастурлар ва радиоэшиттиришларни тайёрлаш ва эфирга узатишни таъминлаш;
    • Ахборот хизмати томонидан Агентликнинг бўлимлари ва бошқармалари билан ҳамкорликда ўз вазифаларини самарали ташкил этиш учун зарур бўлган ахборотни тўплаш ва қайта ишлаш;
    • Агентлик тизим ташкилотлари билан ҳамкорликда матбуот анжуманлари, брифинглар ташкил этиш ва оммавий ахборот воситалари орқали пресс-релизларни тарқатиш;
    • Агентлик тизими фаолияти юзасидан теледастурлар ва радиоэшиттиришлар тайёрлашда иштирок этиш
    • Фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган видеофильмларни тайёрлаш ва эфирга узатишда иштирок этиш;
    • Агентлик раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокидаги матбуот анжуманлари, брифинглар ва бошқа учрашувларни ташкил этиш; Агентлик тизими фаолиятига оид оммавий ахборот воситаларида ижобий ва танқидий чиқишларни таҳлил қилиш ва раҳбариятга ахборот тақдим этиш.

    Ахборот хизмати ўз фаолиятини бевосита ўзи, шунингдек, Агентлик Марказий аппарати бошқармалари ва агентлик тизим ташкилотлари ҳамда бошқа вазирлик ва идораларининг тегишли хизматлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилади.

    Ахборот хизмати ўз ваколатлари доирасида миллий ва хорижий ахборот агентликлари ва оммавий ахборот воситалари билан вазирлик тизими фаолияти тўғрисидаги материалларни тўлиқ ва холисона тайёрлашда ҳамкорлик қилади, шунингдек, ҳамкорлик юзасидан аризалар ва сўровларни кўриб чиқади.

    Neotech да ишлаб чиқилган