Онлайн ариза шакли






    Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш Жаҳон банки билан ҳамкорликдаги “ИНСОН” лойиҳаси доирасида яхшиланади

    Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қамраб олиш бўйича инновацион ижтимоий ҳимоя тизими (ИНСОН) лойиҳасини амалга ошириш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади. Лойиҳа Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти ва сифатини оширишга қаратилган.

    Лойиҳа аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, гендер зўравонлик қурбонлари ва кам таъминланган болалар учун сифатли ижтимоий хизматлар ва имтиёзлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича ҳукумат саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

    Мамлакатни 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясида (Ўзбекистон – 2030 стратегияси) профессионал ижтимоий хизматлар тизимини тубдан такомиллаштириш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини яратиш, улар учун қулай ва мақбул шароитлар яратиш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, аёлларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглигини таъминлаш кўзда тутилган.

    Ушбу мақсадларга эришиш учун Ўзбекистон маҳаллий жамоалар миқёсида (кўп функцияли марказларда туман даражасида) ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг муқобил усулларини ва ижтимоий хизматлар сифати стандартларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш интеграциясини яхшилаш учун катта маблағ сарфлаши керак бўлади.

    Бу аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қамраб олишни кучайтиради, уларнинг синовларга (иқлим ўзгаришлари ва бошқалар сабаб бўладиган) чидамлилигини оширади, уларнинг фаровонлиги ва меҳнат бозоридаги истиқболларини яхшилайди.

    “ИНСОН лойиҳаси Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳаёт сифатини яхшилаш йўлидаги муҳим қадамдир. Жаҳон банкининг кўмаги ва илғор ижтимоий хизматларнинг жорий этилиши туфайли биз зарур ресурслардан фойдаланиш ва мамлакатимизнинг барча муҳтож фуқароларини қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган инклюзив ва адолатли тизимни ярата оламиз”, – деди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров.

    “Биз Ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама ва самарали қўллаб – қувватлаш мақсадида миллий ижтимоий ҳимоя тизими салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини олқишлаймиз”, – деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли. “Лойиҳа Ўзбекистонда “ғамхўрлик иқтисодиёти” секторининг ҳуқуқий ва институционал асосларини ривожлантиришга кўмаклашади. Шунингдек, у минглаб одамлар, жумладан, кекса фуқаролар, ногиронлиги бор шахслар, оиладаги зўравонлик қурбонлари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар учун ҳалигача мавжуд бўлмаган зарур ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилашни қўллаб-қувватлайди”.

    2029 йилда, прогнозларга кўра, лойиҳа тугагунига қадар:

    – республиканинг 55 та янги ташкил этиладиган ҳудудий ижтимоий хизматлар марказларида 57 000 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли сифатли ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади;

    –20 000 нафар ногиронлиги бўлган шахс янги турдаги замонавий реабилитация хизматларини олади;

    – ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги 7 000 бола ҳудудий ижтимоий хизмат кўрсатиш марказларида хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади;

    – Тошкент, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларидаги 4 та намунавий инклюзив касб-ҳунар таълими марказларида 1 200 нафар ногиронлиги бўлган шахс ўқитилгандан сўнг бандлиги таъминланади;

        –“Инсон” марказлари ходимлари иқлим ўзгаришига ва мослашувчан ижтимоий ҳимоя бўйича ўқитилади;

      – Case-манагемент (ижтимоий қўллаб-қувватлаш) тизими орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш учун баҳоланган ва йўлланма олган кам таъминланган оилалар сони кўпаяди;

    – ижтимоий хизматлар сифатини мониторинг қилишнинг замонавий стандартлари ва воситаларини ишлаб чиқиш ҳисобига уларнинг сифати ошади;

    –ҳудудий ижтимоий хизматлар марказлари (ҲИХМ) негизида ижтимоий хизматлар кўрсатишда нодавлат секторнинг иштирокини оширилади;

    –аҳолининг иқлим ўзгаришларига тайёргарлиги ошади ва улар иқтисодий интеграция, иқлимга мослашиш, қишлоқ хўжалиги технологиялари ва сув ресурсларини бошқариш бўйича ўқитилади;

    – зўравонлик қурбони бўлган аёлларга 20 та аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида кенг қамровли хизматлар шу жумладан, касбий кўникмаларга ўргатилади;

    – ҳудудий ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари хизматларидан фойдаланадиган ногирон болаларни парвариш қилаётган шахсларнинг иқтисодий фаоллиги ошади.

    Лойиҳани ишлаб чиқишда тегишли агентлик ва идоралар, хусусан, Тадбиркор ногирон-аёллар миллий ассоциацияси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, “Эзгу амал” жамоат фонди, “САБР” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази ва 20 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлар, жамиятлар, ассоциация ва марказлар иштирок этди.

    Neotech да ишлаб чиқилган