Ногиронлик нафақаси (I ёки II гуруҳ)
Миқдори
I гуруҳ – 833 750 сўм
II гуруҳ – 747 000 сўм
ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, ҳар ой муддатга
Асос
ПФ-45, 28.03.2023 й.
ВМҚ-119, 23.03.2023 й.
Ахборот тизими
“Пенсия” АТ
Агентликга ўтказилиши
01.01.2024
Нафақа кимларга тайинланади?
Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган шахсларга.
Қаерга мурожаат қилинади?
Нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили давлат хизматлари марказларига ўзи келиб ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
Мурожаат қилиш жараёнида қандай ҳужжатлар талаб этилади?
Мурожаат қилиш жараёнида алоҳида ҳужжатлар талабисиз электрон сўровнома тўлдирилади.
Мурожаатлар нечанчи санагача қабул қилинади?
Чекловлар белгиланмаган.
Мурожаатни ким кўриб чиқади ва қарор қандай қабул қилинади?
Мурожаатлар рақамлашган тарзда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизими орқали кўриб чиқилади. Мурожаатчининг маълумотлари ўрганганидан сўнг нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу ҳақдаги маълумот мурожаат қилувчининг мобил телефон рақамига СМС шаклида юборилади (давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганида тегишли давлат хизматлари марказига).
Қандай ҳолатларда нафақани тайинлаш рад этилади?
Электрон ахборот алмашинуви орқали қуйидагилар тасдиқланмаган ҳолларда:
1) шахснинг I ёки II гуруҳ ногиронлиги;
2) нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган қонуний вакили билан алоқалари (ота-оналик ёки васийлик/ҳомийлик).
Нафақа тўловлари қачон ва қаерда амалга оширилади?
Нафақалар нафақа олувчининг хоҳишига кўра нафақа нақд шаклида ёки фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига (пластик картасига) пул ўтказиш йўли билан АТ «Халқ банки» бўлими (филиали) томонидан тўланади. Банкнинг масъул ходимлари нақд шаклдаги тўловларни маҳалларга етказган ҳолда ҳар ой тўлаб боради.