Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси
Миқдори
747 000 сўм
ногиронлик белгиланган муддатнинг бутун даврга, бироқ ногиронлиги бўлган бола 18 ёшдан ошмаган, ҳар ой муддатга
Асос
ПФ-45, 28.03.2023 й.
ВМҚ-119, 23.03.2023 й.
Ахборот тизими
“Пенсия” АТ
Агентликга ўтказилиши
01.01.2024
Нафақа кимларга тайинланади?
Ногиронлиги бўлган (шу жумладан орфан касаллиги бўлган) ёки ОИВга чалинган 18 ёшгача болалар ёки уларнинг қонуний вакилларига.
Қаерга мурожаат қилинади?
Нафақа фуқароларнинг мурожаатларисиз «проактив шакл»да тайинланади ва тўланади.
18 ёшгача бўлган болага ногиронлик белгиланганда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ёки ОИВ ташхиси қўйилганида Соғлиқни сақлаш вазирлиги болага ёки унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақаларни тайинлаш учун электрон маълумотларни сўровнома шаклида «Пенсия» ахборот тизимига юборади.
Сўровномани ким кўриб чиқади ва қарор қандай қабул қилинади?
Сўровнома рақамлашган тарзда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг «Пенсия» ахборот тизими орқали кўриб чиқилади. Ўрганиш ўтказилганидан сўнг нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу ҳақдаги маълумот шахснинг мобил телефон рақамига СМС шаклида юборилади.
Қандай ҳолатларда нафақани тайинлаш рад этилади?
Электрон ахборот алмашинуви орқали қуйидагилар тасдиқланмаган ҳолларда:
1) нафақа тайинлаш учун сўровномада кўрсатилган қонуний вакили билан болани алоқалари (ота-оналик ёки васийлик/ҳомийлик).
Нафақа тўловлари қачон ва қаерда амалга оширилади?
Нафақалар нафақа олувчининг хоҳишига кўра нафақа нақд шаклида ёки фуқароларнинг депозит ҳисобварақларига (пластик картасига) пул ўтказиш йўли билан АТ «Халқ банки» бўлими (филиали) томонидан тўланади. Банкнинг масъул ходимлари нақд шаклдаги тўловларни маҳалларга етказган ҳолда ҳар ой тўлаб боради.