Онлайн ариза шакли






    “Инсон учун” республика савдо кўргазмаси ўз ишини бошлади

    1 Май, 2024

    360

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Инсон учун” республика савдо кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

    Кўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров, Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Божхона қўмитаси, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарияти иштирок этди.

    Очилиш маросимида сўзга чиққан Агентлик директори Мансурбек Оллоёров кўргазманинг асосий мақсади тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг савдо ҳажмини ошириш орқали ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча иш ўринларини яратиш, шу билан бир қаторда уларнинг меҳнат бозоридаги бандлик улушини оширишдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

    Шу билан бирга кўргазмада санъат вакиллари, жамоатчилик фаоллари ҳам иштирок этмоқда.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган