Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Халқаро ижтимоий таъминот ассоциациясига аъзо бўлиш масаласи муҳокама қилинди

    22 Апрел, 2024

    352

    2024 йилнинг 16-18 апрель кунлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Жамшид Абруев бошчилигидаги делегация Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси (ИССА) томонидан ташкил этилган “Европа 2024” минтақавий ижтимоий таъминот форумида иштирок этиш учун Португа (Португалия) ташриф буюрди.

    Ташриф доирасида делегация томонидан Халқаро ижтимоий хавфсизлик ассоциацияси президенти доктор Муҳаммад Азман, шунингдек, Бош котиб Марсело Аби-Рамиа Cаетано билан учрашувлар ташкил этилди. Ушбу учрашувларда жорий йилда Халқаро ижтимоий таъминот ассоциацияси фаолияти, шунингдек, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликда тадбирлар ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

    Бундан ташқари, ишчи гуруҳ Халқаро ижтимоий таъминот ассоциациясига аъзо бўлган Марказий Осиё ва Европа давлатларининг бошқа идоралари вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Ҳамкорлик истиқболлари ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш имкониятлари муҳокама қилинди.

    Мазкур ташриф халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Халқаро ижтимоий таъминот ассоциациясига аъзо бўлиш йўлида муҳим қадам бўлди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган