Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси “DIHAD” Халқаро гуманитар ёрдам ва тараққиёт ташкилоти вакиллари билан учрашди

    24 Апрел, 2024

    351

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган конференция доирасида “DIHAD” Халқаро гуманитар ёрдам ва тараққиёт ташкилоти раиси Абдусалам ал-Мадани билан учрашди.

    Учрашув давомида томонлар ўзаро ижтимоий соҳа йўналишида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш хусусида фикр алмашдилар.

    Хусусан, Мансурбек Оллоёров мамлакатимизда аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини тубдан ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

    Абдусалам Ал-Мадани ўз нутқида, Ўзбекистонда “DIHAD” ташкилотининг ваколатхонасини очиш бўйича ташаббусини илгари сурди ва 2025 йилнинг май ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган “Ижтимоий ҳимоя: барқарор ривожланиш ва тенглик сари йўл” мавзусидаги Бутунжаҳон конференциясида фаол иштирок этиб, қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

    Музокаралар якунида ижтимоий соҳа ходимларининг малакасини ошириш ҳамда “DIHAD” гуманитар коллежида магистратура дастурида ўқиш квоталарини кўпайтириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган