Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси "Дубай алоҳида эҳтиёжи бўлган шахслар учун махсус маркази"га ташриф буюрди

    25 Апрел, 2024

    353

    Айни кунларда Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган кўргазма доирасида Мансурбек Оллоёров бошчилигидаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси «Дубай алоҳида эҳтиёжи бўлган шахслар учун махсус маркази» (Dubai Center for Special Needs ) га ташриф буюрди.

    Учрашувда томонлар ўртасида мутахассислар алмашинуви, таълим дастурларини ишлаб чиқиш, реабилитациянинг инновацион усулларидан фойдаланишни таъминлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

    Учрашув якунлари бўйича томонлар алоҳида эҳтиёжи мавжуд болалар учун таълим ва реабилитация хизматлари сифатини ошириш мақсадида ҳамкорликни фаол ривожлантиришга келишиб олдилар.

    Dubai Center for Special Needs — нодавлат ташкилоти жисмоний ва психик ривожланишида ортда қолаётган болаларга таълим хизматлари, когнитив ва сенсор қобилиятларини тиклашга қаратилган реабилитация машғулотлари кўрсатишга ихтисослашган марказ.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган