Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги АҚШ билан халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтирмоқда

    23 Апрел, 2024

    347

    2024 йил 23 апрель куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида АҚШнинг Юта штати Сенати Президенти Адамс Стюарт ва Стирлинг жамғармаси президенти Майлс Хансен бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда Юта штатининг давлат ва фуқаролик ташкилотлари ўртасида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишда оғир ҳаётий вазиятда бўлган фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган хизматларни яхшилаш, ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг ўзаро тажриба алмашиш ва малакасини оширишга қаратилган ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш имкониятлари ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

    Учрашув якуни бўйича Америка томони Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларда иштирок этишга тайёрлигини билдирган ҳолда, томонлар узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олдилар.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган