Онлайн ариза шакли






    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида БМТ “Аҳолишунослик жамғармаси”нинг Ўзбекистондаги доимий вакили Нигина Абасзаде билан учрашув бўлиб ўтди

    30 Январ, 2024

    284

    Учрашув давомида- икки томонлама ҳамкорлик асосида ижтимоий ҳимоянинг самарали сиёсатини, жумладан, гендер зўравонликка қарши курашиш ҳамда ижтимоий хизматларни кенгайтириш бўйича стратегия ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Йиғилишда томонлар тазйиққа учраган ногирон хотин-қизлар учун инклюзив хизматларни ривожлантиришга алоҳида урғу бериб ўтдилар.

    Шунингдек, Н.Абасзаде оилани режалаштириш, ҳамда оила қуришда салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш муҳимлигини ва шу UNFPA УНФПА Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

    Учрашув якунида, жтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштиришга хизмат қилувчи лойиҳа ва ташаббуслар ҳам муҳокама қилиниб, ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишлари белгилаб олинди.

    Маълумот учун: UNFPA УНФПА ваколатхонаси 1993-йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Ташкилот репродуктив саломатлик, перенатал парвариш, оилани режалаштириш, аҳоли динамикаси ва ривожланишини кузатиш, эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш, ўсмирлар ва ёшлар билан ишлаш, шошилинч акушерлик ёрдами учун миллий сифат стандартларини такомиллаштириш йўналишларни қамраб олган беш йиллик давлат дастурлари доирасида иш юритади.

    Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда тўрт йўналиш бўйича жами 6,3 миллион АҚШ долларлик 46 лойиҳа амалга оширилмоқда.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган