Ижтимоий ходим ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган иш жойига эга бўлиш;
ижтимоий хизмат кўрсатишда бошқа давлат органлари, жамоатчилик фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар, кўнгиллилар ва ижтимоий соҳага оид бошқа гуруҳлар билан ҳамкорлик қилиш;
“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда ижтимоий ходим фаолиятини ва иш услубларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
маҳалла даражасида ижтимоий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;
ижтимоий ходимлар иш жараёнининг ҳар бир босқичида (индивидуал ижтимоий хизмат ва ёрдамлар режаси муаммоларни аниқлаш, эҳтиёжларни баҳолаш, кучли ва заиф томонларни аниқлаш, мақсадларни белгилаш, шакллантириш ва амалга ошириш) хизматдан фойдаланувчиларни жалб қилиш;
“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбарияти номидан ўз хизмат вазифаларини бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва ҳужжатларни ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ваколатли органлардан сўраш ва олиш;
Ижтимоий ҳимоя АТ ва бошқа ахборот тизимлардан фойдаланиш;
маҳалладаги ижтимоий ҳолатни яхшилаш бўйича маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда туман ҳокимлигига таклифлар киритиш;
аҳоли ўртасида ижтимоий профилактика ва мослаштириш ишларида ҳамкорлик қилиш, тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратишда иштирок этиш.
Ижтимоий ходим:
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг ёши, жинси, ирқи, этник келиб чиқиши, иқтисодий ва ижтимоий мавқейи, маданияти, ногиронлиги ёки нуқсонлари мавжудлиги, диний фарқларини ҳурмат қилиш ва камситишнинг ҳар қандай шаклига қарши туриш;
ижтимоий хизматлар фойдаланувчиларнинг шахсига доир маълумотларини махфийлигини таъминлаш бўйича зарурий чоралар кўриш;
ваколати доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш;
ижтимоий хизматлардан тенг фойдаланишини таъминлаши, жамоат муносабатларида ижтимоий адолатга эришишга ва ижтимоий тенгсизликни бартараф этишга хизмат қилиш;
ижтимоий ишни юритиш доирасидаги оила ва шахсларнинг эҳтиёжларини баҳолаш ҳамда индивидуал хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тузишда уларнинг маданий қадриятлари ва анъаналарини инобатга олиш;
хизмат олувчи ўзининг маданий анъаналари сабабли ижтимоий хизмат ва ёрдам олишдан бош тортса, шунингдек, бундай қарор унинг ўзи, оила аъзолари ёки атрофидаги шахсларнинг ҳаёти, ривожланиши ва таълимига таҳдид соладиган бўлса ижтимоий ходим бу ҳақида ўз раҳбариятини (бош ижтимоий ходим, суперлайнер) ёки бошқа ваколатли органларни хабардор қилиш;
ўзи ишлаётган аҳолининг ўзига хос хусусиятларини (маҳалланинг тарихи, анъаналари, маданий, диний фарқлари ва бошқалар) билиш;
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходимлар гуруҳларининг одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиш;
меҳнатга оид қонунчилик ҳужжатларга, меҳнат шартномалари шартларига
ҳамда ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя этиш;
“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази раҳбариятининг ўз фаолиятига оид қабул қилинган қарор ва буйруқлар билан танишиш ҳамда уларга риоя қилиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;
инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган вазият юзага келганлиги тўғрисида бевосита раҳбар ёки ваколатли давлат органларига дарҳол хабар қилиш;
фаолиятига доир ҳисоботлар, ахборотлар ва ҳужжатларни (ҳужжатлар, ҳисоботлар, баённомалар ва ҳоказолар) тузиш, тўлдириш ҳамда раҳбариятга тақдим қилиш;
иш берувчининг мол-мулкига (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчида турган мол-мулкига, агар иш берувчи ушбу мол-мулкнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлса) нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, шунингдек, уларнинг бут сақланишига таҳдид соладиган вазият юзага келганлиги тўғрисида бевосита раҳбар ёки ваколатли давлат органларига дарҳол хабар қилиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар билан, шу жумладан кейс-менежмент усулини қўллаган ҳолда самарали иш ташкил қилиш;
манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, беғараз ва холис бўлиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитариясига доир қоидаларга риоя қилиш;
ижро (иш вақти, хизмат вазифаларини белгиланган муддатда ва лозим даражада бажариш ва ҳоказо) интизомига риоя қилиш;
ўз касбий маҳорати ва малакасини тизимли ривожлантириб бориш учун мажбурдир.
Ижтимоий ходим фаолиятига нисбатан қуйидаги чекловлар мавжуд:
миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи ахборот тарқатишга қаратилган фаолият олиб бориши;
ижтимоий хизматдан фойдаланувчиларнинг шахсига нисбатан ахлоққа зид бўлган, психологик босим ва куч ишлатиш ҳаракатларини амалга ошириши;
жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиши.