Ижтимоий ходим ўзига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) аҳолининг ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, шунингдек, ижтимоийиш фаолияти ҳақида хабардорлигини ошириш соҳасида:
аҳолига ижтимоий ҳимоя соҳасида қабул қилинган дастурлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича ахборот беради;
маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ташвиқот материалларини (флаерлар, варақалар) тарқатади;
фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилади;
ҳуқуқий, маънавий-маърифий тарғибот бўйича олиб бориладиган ишларда иштирок этади;
2) ҳар бир хонадон (оила) аҳволини ўрганиб, оилалардаги ҳолатни ҳамда уларнинг ижтимоий хизматлар ва ёрдамга бўлган эҳтиёжини баҳолаш соҳасида:
мурожаат қилган ёки аниқланган шахснинг ижтимоий ҳимояга муҳтож эканлигини бирламчи баҳолаш орқали аниқлайди;
бирламчи баҳолаш орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг ҳаёти фаолиятига салбий таъсир қилаётган хатар омилларини аниқлайди, таҳлил қилади ва хатар даражасини белгилайди;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг турмуш сифатини оширишга имкон берувчи шахсий фазилатлари, кучли томонларини, билим ва кўникмаларини аниқлайди;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг ижтимоий ҳолати, эҳтиёжлари ва мавжуд имкониятларини таҳлил қилади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг мурожаатига асосан “ижтимоий иш”ни (кейс) очади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг ижтимоий ҳолати ва эҳтиёжларини жойларга чиққан ҳолда, шу жумладан идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинган тегишли маълумотларни ўрганади ҳамда комплекс баҳолашни амалга оширади;
кўрсатилаётган хизматлар самарадорлигини таҳлил қилади ва жараённи мувофиқлаштириб боради;
кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда тегишли ваколатли давлат органларини зудлик билан хабардор қилади;
шахснинг ижтимоий ҳимояга муҳтож эмаслиги аниқланганда, бир маротабалик маслаҳат беради ва тегишли ваколатли давлат органига йўналтиради;
3) ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс учун индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш соҳасида:
кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда тезкор ёрдамни ташкил этади;
баҳолаш натижасига кўра тезкор, қисқа ва узоқ муддатли индивидуал ижтимоий хизматлар режасини тузади;
индивидуал ижтимоий хизмат ва ёрдамлар режасига мувофиқ ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг кўрсатилишини ташкил қилади;
заруратга кўра, индивидуал ижтимоий хизмат ва ёрдамлар режасига тегишли ўзгартиришлар киритиб боради;
режадаги белгиланган хизматлар мазмунидан келиб чиқиб, тегишли ваколатли органларнинг мутахассисларини жалб қилади ёки уларга йўналтиради;
4) ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил қилиш соҳасида:
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлайди;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳужжатларини расмийлаштириш ва қайта тиклашда ёрдам беради, уларнинг чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш графигини патронаж ҳамшира билан биргаликда тузади;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга қариндошлари ва яқин инсонлари ўртасидаги муносабатлами тиклаш (ўрнатиш)га кўмаклашади;
қонунчилик ҳужжатларида бепул берилиши назарда тутилган дори-дармон билан таъминлаш ишларини ташкил этади;
80 ёшга тўлган кексаларга, I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномасини расмийлаштиради;
Психологик-тиббий-педагогик комиссияларнинг хулосасини олиш учун ариза қабул қилади;
кам таъминланган оилаларнинг болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлашга ариза қабул қилади;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар олишга кўмаклашади;
ижтимоий ходим ассистенти томонидан ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга маиший хизмат кўрсатиш ҳолатини мониторинг қилади;
ота-она қарамоғисиз қолган боланинг қариндошлари (бобо, буви, ака-ука, опа- сингил ҳамда бошқа яқин қариндошлар) ва у бирга яшаётган шахслар орасидан болани васийликка ёки ҳомийликка олишни истаган шахсларни аниқлайди ҳамда улар тўғрисида маълумотлами васийлик ва ҳомийлик органига юборади;
боланинг ота-онаси қаердалиги ҳақида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, уларни “бедарак йўқолган” деб топиш чораларини кўриш учун маълумотларни васийлик ва ҳомийлик органига киритади;
аҳоли орасида тегишли ташвиқотларни олиб бориш натижасида, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўз оиласига олиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни васийлик ва ҳомийлик органига киритади;
ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф мавжуд бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни тегишли ваколатли давлат органларига, шу жумладан васийлик ва ҳомийлик органига вакил тайинлаш учун юборади;
ота-онасининг ҳар иккиси (ёки тўлиқ бўлмаган оилалар бўйича отаси ёки онаси) уч ойдан ортиқ муддатга чет элга кетган болаларни аниқлайди ҳамда маълумотлами васийлик ва ҳомийлик органига юборади;
васийликка, ҳомийликка, оилага тарбияга (патронат) ҳамда оилавий болалар уйига берилган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат қилиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда кузатишни (мониторинг) амалга оширади;
фуқаролик ишлари бўйича суднинг ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган оилаларни мониторинг қилади;
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика маркази ва ҳудудий бўлинмаларида ёрдам кўрсатилган ҳамда ҳимоя ордери берилган шахсларни сайёр мониторинг қилади;
тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларини Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига жойлаштиради ҳамда уларга психологик, ижтимоий ва юридик ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этади;
5) ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс номидан ижтимоий хизмат ва ёрдамлардан фойдаланиш учун сўровнома (ариза) киритиш соҳасида:
пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга ёшга доир ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандлари бор (бўлган) оналарга ёшга доир нафақасини тайинлаш бўйича ариза киритади;
пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар ёшга доир, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик ҳамда вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлаш учун ариза киритади;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан ногиронлиги бўлган болалар протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини ажратиш ажратиш учун сертификат расмийлаштириш бўйича ариза киритади;
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги санаторийларга йўлланмалар ажратиш учун ариза киритади;
талабгорларни ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этиш ёки бекор қилиш, шунингдек ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритиш (ундан чиқариш) бўйича ариза киритади;
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш жойида санитария-эпидемияга қарши тадбирларини ўтказиш учун ариза киритади;
ногиронликни белгилаш ва ногиронлик гуруҳини ўзгартириш бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг номидан ариза киритади;
ногиронлиги бўлган шахслар учун мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари тўғрисидаги маълумотнома (тавсиянома) олиш учун ариза киритади;
махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш учун хулоса сўраб қилган мурожаатини тиббий-ижтимоий-эксперт комиссиясига йўналтириш учун ариза киритади;
ногиронлиги бўлган шахсларга ер участкаларини онлайн-аукционда сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича ариза киритади;
тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга “Параспорт ўйинларида тасниф қоидалари ва принсиплари”га кўра параспорт билан шуғулланишлари учун хулоса олиш учун ариза киритади;
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда тоълиқ бўлмаган оилалардаги болаларни мактабгача ва мактаб таълим ташкилотларига жойлаштириш бўйича ариза киритади;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисида маълумотномани олиш бўйича ариза киритади;
пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмаган вафот этган шахснинг қарамоғидаги оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига боқувчисини йўқотганлик нафақасини расмийлаштириш учун ариза киритади;
6) ички ресурсларни, шу жумладан ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кўнгиллиларни (қариндошлар, қўни-қўшнилар, волонтёрлар, ҳомийлар) ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишга жалб қилиш ҳамда бу борада уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатишда, жамоатчилик фондлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади;
маҳалладаги мавжуд ресурсларни (маҳалла хизматлари, маҳалладаги фаолият юритувчи ташкилотлар, волонтёрлар) таҳлил қилади;
ижтимоий хизмат кўрсатишда бошқа давлат органлари, жисмоний ва юридик шахслар, ҳомийлар, волонтёрлар ва ижтимоий соҳага оид бошқа гуруҳларни жалб қилади;
ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш жараёнида кўнгиллиларни (қариндошлар, қўни-қўшнилар, волонтёрлар, ҳомийлар) жалб қилиш, шу жумладан идоралараро ҳамкорлик қилиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
маҳалла даражасидаги ресурслар, шу жумладан ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва кўнгиллилар гуруҳларини шакллантириш ҳамда маҳалла даражасида маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилишини ташкил этади;
7) ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, солиқ инспектори билан ҳамкорликда муаммоларни бартараф этиш бўйича комплекс чоралар кўриш соҳасида:
маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, солиқ инспектори билан биргаликда маҳаллада ўрганишлар ўтказади, тасдиқланган саволнома асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни аниқлайди;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маҳалладаги мавжуд ресурслардан келиб чиқиб, ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил қилади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг турмуш сифатини оширишга имкон берувчи кучли томонларини таҳлил қилади;
оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилалар учун хизматларни ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
“Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида (кейинги ўринларда – Ижтимоий ҳимоя АТ) ҳисобда турган ижтимоий хизмат ва ёрдамлардан фойдаланувчиларга ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатилишининг мониторингини олиб боради;
8) аҳолига давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар тўғрисида, шунингдек, аҳолининг мазкур хизматларни олишга бўлган ҳуқуқлари бўйича тушунтириш бериш соҳасида:
оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилалар тоифаларига кирувчи шахсларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар тўғрисида маълумот ҳамда тушунтиришлар беради;
ижтимоий хизмат олувчини ҳуқуқлари, ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, ишни юритишда махфийликни таъминлаш, фаол иштирок этиш зарурати, унга кўрсатилаётган хизматлар даражаси юзасидан ўз фикрини билдириш, ижтимоий ходимнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича хабар бериш (шикоят қилиш) имконияти ахборот беради;
18 ёшгача бўлган ҳомиладор оналарга ҳамда уларнинг оила аъзоларига фарзандидан воз кечишнинг психологик, ижтимоий ва ҳуқуқий оқибатлари юзасидан тушунтириш беради;
болаларнинг соғлиқни сақлаш, таълим ва ижтимоий ҳимоя хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун ота-оналар, васийлик ва ҳомийликка, оилага тарбияга (патронатга), оилавий болалар уйига тарбияга олган шахсларга
бола парвариши, ота-оналик кўникмалари бўйича, шу жумладан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг мулкий ҳуқуқларини таъминлаш масаласида маслаҳат ва тушунтиришлар беради;
жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар орасидан алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болаларни аниқлаш, уларнинг ота-оналарига мавжуд таълим шакллари ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг фаолияти юзасидан ахборот беради;
Ижтимоий ходим қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.