Ижтимоий ходим қўйидаги асосий вазифаларни бажаради:
аҳолининг ижтимоий хизмат ва ёрдамлар, шунингдек, ижтимоий иш фаолияти ҳақида хабардорлигини ошириш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни ташкил қилиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс номидан ижтимоий хизмат ва ёрдамлардан фойдаланиш учун сўровнома (ариза) киритиш;
ички ресурсларни, шу жумладан ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича кўнгиллиларни (қариндошлар, қўни-қўшнилар, кўнгиллилар, ҳомийлар) ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишга жалб қилиш ҳамда уларнинг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, солиқ инспектори билан ҳамкорликда муаммоларни бартараф этиш бўйича комплекс чоралар кўриш;
аҳолига давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизмат ва ёрдамлар тўғрисида, шунингдек, аҳолининг мазкур хизматларни олишга бўлган ҳуқуқлари бўйича тушунтириш бериш.