UNFPA, Ўзбекистон ҳукумати ва Ал-Азхар университети аёллар ҳуқуқларини Ислом дини нуқтаи назаридан ривожлантириш мавзусида семинар ўтказилди
12 Сентябр, 2024
987
9-12 сентябрь – БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) ва Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ал-Азҳар университети (Миср), Миср Араб Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси ҳамда Буюк Британия ҳукумати билан ҳамкорликда, аёллар ҳуқуқларини Ислом дини нуқтаи назаридан ривожлантиришга бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда аёллар ҳуқуқлари ва гендер зўравонликнинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш учун Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидан дин пешволари ва жамоат вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур семинар зўравонликнинг зарарли оқибатлари ҳақида хабардорликни ошириш, Ислом динидаги аёллар ҳуқуқлари, жумладан, оилани режалаштириш ва ижтимоий-иқтисодий имкониятларни кенгайтиришни муҳимлиги таъкидланди.
Катта уламолар Ислом кенгаши бош котиби, Ал-Азхар Буюк имомининг профессори, доктор Аббос Солимон аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда диний етакчиларнинг ролини таъкидлади: «Ислом дини аёлларнинг қадр-қиммати ва ҳуқуқларини қўллаб-қувватлайди, бу ҳуқуқлар жамиятларимизда ҳимоя қилиниши ҳамда тарғиб этилишини таъминлаш диний етакчи сифатида бизнинг бурчимиздир. Ушбу семинар бизга ушбу масъулиятни адо этишда ёрдам берадиган билим ва илғор тажрибаларни алмашиш учун ажойиб платформадир».
Бундай ташаббус жамиятда ижобий ўзгаришларни амалга ошириш учун диний етакчилар ва диний ташкилотларнинг таъсиридан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда гендер зўравонликни олдини олиш йўлида муҳим қадам бўлди.


