Онлайн ариза шакли






    UNFPA Ўзбекистонда 2021-2025 йилларга мўлжалланган бешинчи мамлакат дастурини амалга оширмоқда

    29 Март, 2024

    774

    Барқарор ривожланиш мақсадлари сари олға силжиш ва УНФПАнинг улкан трансформацион натижаларига эришишда Марказий Осиё минтақасидаги стратегик режасини самарадорлигини баҳолашга қаратилган эксперт Ўзбекистонга ташриф буюрди. Кетрин Луиза Тонг хоним бугун Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази фаолияти билан танишди.

    Бўлиб ўтган учрашувда Аёллар реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази раҳбари М.Расулова марказ фаолияти, яратилган шароитлар, кадрларни малакасини ошириш, UNFPA билан йўлга қўйилган ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек учрашув давомида экспертга UNFPA билан яна қандай соҳаларда ҳамкорликни кучайтириш мумкинлиги муҳокама қилинди.

    Учрашув якунида Кетрин Луиза Тонг хоним Тошкент шаҳар бўлимининг вақтинча бошпанасида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

    Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сонли фармонига асосан, 2023 йил 15 июндан бошлаб Аёллар реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази Агентлик тасарруфига ўтказилди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган