“e-learning” электрон таълим платформаси орқали қайта тайёрлаш курслари йўлга қўйилди
5 Апрел, 2024
1292
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан “e-learning” электрон таълим платформаси орқали қайта тайёрлаш курслари йўлга қўйилди.
Биринчи босқичда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятида янги ишга қабул қилинган Маҳаллада комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларнинг малакаси оширилади.
Курслар давомийлиги 1 йил бўлиб, 12 модулни қамраб олади.
Ижтимоий ходимларни қайта тайёрлашдан мақсад, мустақил равишда инсон капиталини ривожлантириш, ўқув дастурлари ва модуллари асосида касбий маҳоратини оширишга кўмаклашиш учун зарур бўлган билимлар, кўникмалар ҳамда маҳоратларни янгилаб бориш ҳисобланади.
“e-learning” электрон таълим платформаси ҳаволаси