Онлайн ариза шакли






    2025 йил 1 июн ҳолатига пенсия тайинлаш учун иш стажига эга бўлмаган нафақа олувчилар сони 719 219 нафарни ташкил этди

    9 Июн, 2025

    1303

    2025 йил 1 июн ҳолатига пенсия тайинлаш учун иш стажига эга бўлмаган нафақа олувчилар сони 719 219 нафарни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 397 (0.33%) нафарга кўпайган.

    Жумладан:

    👫 ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар нафақасини олувчилар – 171 585 нафар (-242);


    👨‍🦽 ногиронлик нафақасини олувчилар – 316 941 нафар (+256);


    🎅 парваришлаш нафақасини олувчилар – 74 453 нафар (-365);


    💵 ёшга доир нафақа олувчилар – 88 950 нафар (+840);


    👍 боқувчисини йўқотганлик нафақасини олувчилар – 57 989 нафар (+375);


    🦽 ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам олувчилар — 7 743 нафар (-25).

    💵 Шу билан бирга, 2025 йилдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик тўловлар тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари ўтказилган.

    2025 йил 1 июн ҳолатига қадар мазкур тўловлар тўлиқ рақамлаштирилди.

    ✅ Оилага тарбия (патронат) га берилган тутинган болалар сони – 940 нафар;
    ✅ Оилавий болалар уйларидаги болалар сони – 618 нафарни ташкил этади.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган