2025 йил апрель ойида 7 802 нафар фуқарога ижтимоий тўловлар тайинлаб берилди.
6 Май, 2025
74
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 2025 йил апрель ойида пенсия тайинлаш учун иш стажига эга бўлмаган 7 802 нафар фуқарога нафақа, моддий ёрдам ва компенсация пул тўловлари тайинлаб берилди. Жумладан:
1 119 нафар фуқарога – ёшга доир нафақа;
2 694 нафар фуқарога – ногиронлик нафақаси;
710 нафар оилага – боқувчисини йўқотганлик нафақаси;
2 098 нафар фуқарога – ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;
912 нафар фуқарога – парваришлаш нафақаси;
228 нафар фуқарога – ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам;
41 нафар фуқарога – уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловлари тайинлаб берилди.
Маълумот учун: 2025 йил март ойида 7 479 нафар фуқарога нафақа, моддий ёрдам ва компенсация пул тўловлари тайинлаб берилган.