2025 йилнинг I чорагида инсон ижтимоий хизматлар марказларига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар учун келиб тушган аризалар юзасидан амалга оширилган ишлар юзасидан
18 Апрел, 2025
68
Жорий йилнинг дастлабки чорагида 208 та туман (шаҳар)лардаги “Инсон” марказлари томонидан жами 1, 238 мингта ариза қабул қилинган.
Хизмат кўрсатиш тармоқлари кесимида:
Инсон марказлари орқали 194,5 мингта ариза (15,7 %) операторлар;
Ижтимоий ходимлар орқали 1 023 мингта ариза (82,6 %) ижтимоий ходимлар;
Онлайн аризалар (мй.гов.уз) орқали 20,4 мингта ариза (1,6 %).
Қуйидаги хизматларга талаб юқори бўлган:
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга ариза бериш (жами аризаларнинг 21,9 фоизи 271,7 мингта ариза);
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги санаторийларга йўлланмалар ажратиш (10,6 фоизи ёки 128,3 мингта ариза);
Табиий газ ҳамда электр энергияси харажатлари бўйича компенсация (9,6 фоизи ёки 119 мингта ариза).
Маълумот учун: 2024 йилнинг I чорагида давомида фуқаролардан 58,2 минг ариза қабул қилинган бўлиб, мазкур кўрсаткич жорий йилнинг биринчи чорагида 21,3 бараварга ошган.
Шунингдек, 2024 йилнинг март ойида 27 турдаги ижтимоий хизмат ва ёрдамлар учун ариза қабул қилинган бўлса, жорий йилнинг март ойида 103 турдаги хизматлар учун фуқаролардан ариза ва мурожаат қабул қилиш имконияти яратилди.