20 000 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминланади
4 Апрел, 2024
851
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қатор давлат идоралари билан биргаликда 20 000 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйди.
Унга кўра, эндиликда вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизим ва тасарруфидаги ташкилот ва муассасалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаш бўйича доимий равишда вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилиб боради.
Ҳамкорлик икки босқичда амалга оширилади. Бунда дастлаб, 1 июлга қадар режа-график асосида 10 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларни давлат идоралари ва ташкилотларида, қўшимча 1000 нафарини эса тижорат банкларида бандлиги таъминланади.
2-босқичда эса яна 10 минг нафар ногиронлиги бўлган шахслар иш билан таъминлаш кўзда тутилган.
Аризаларни топшириш “vacancy.argos.uz” платформасидаги махсус саҳифа орқали амалга оширилади.