1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
1 Июн, 2025
55
Бугун – қувонч, кулгу ва меҳрга тўла кун!
Бугун – ҳар бир боланинг юраги байрамни ҳис қиладиган, орзуларига яна бир қадам яқинлашадиган кун.
Ҳар бир бола — бу чексиз имконият, беғубор табассум ва пок қалб. Уларнинг ҳар бири ғамхўрлик, хавфсизлик ва бахтли ҳаётга лойиқ.
Уларнинг орзуларига эътибор берайлик. Уларнинг овозига қулоқ тутайлик. Чунки улар — бизнинг бугунимизни ёритаётган келажагимиз!
Ижтимоий ҳимоя тизими сифатида, болалар учун янада хавфсиз, ғамхўр ва имкониятларга бой муҳит яратишга доимо интиламиз.
1 июнь барчамизга муборак бўлсин!
Фарзандларимиз доим кулиб юрсин, қалбларида қўрқув эмас, орзу ва ишонч яшасин!