1 июнь – бу шунчаки сана эмас, бу болалар қалбига илиқлик улашадиган кун
1 Июн, 2025
57
Бугун 30-сонли болалар меҳрибонлик уйига ташриф буюрдик. Фарзандларимизни Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклаб, уларнинг қувончига шерик бўлдик.
Байрамона концерт, болаларнинг ижодий чиқишлари, бирга ўтириб қилинган самимий суҳбатлар — бу учрашувлар бизга кўп нарсани эслатади. Ҳар бир боланинг қалбида орзу бор. Ҳар бир бола меҳр ва эътиборга муҳтож. Уларнинг очиқ чеҳраси, чин дилдан айтилган сўзлари юракка илиқлик олиб киради.
Биз болалар ҳимояси учун қонунлар ҳам, тизимлар ҳам яратамиз. Аммо бундай учрашувлар бизга яна бир бор асосий ҳимоя — бу меҳр ва доимий эътибор эканлигини эслатади.
Фарзандларимиз соғ-саломат, орзулари катта, болалиги эса ёруғ ўтсин!