"Ҳаққим бор" – филми премьераси бўлиб ўтди
27 Май, 2025
66
Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги кўмагида, Шахноза Мирзиёева ташаббуси билан, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилди.
“Ҳаққим бор” — филми бола қалбида қолган оғриқ ҳақида ҳикоя қилади.
Бола бу дунёга ўз ҳуқуқлари билан келади. Уларни на исботлаши, на сазовор бўлиши, на талаб қилиши керак. Ҳимоя, ғамхўрлик ва ҳурмат — бола учун имтиёз эмас, балки унинг яшашининг ажралмас асосидир.
“Ҳаққим бор” — зўравонликка дуч келган болаларнинг ҳақиқий ҳаётий ҳикоялари асосида суратга олинган бадиий фильм. Бу фильм — овозсиз қолган болаларга овоз бериш, уларни эшитиш учун яратилган.
Фильмда уч нафар боланинг ҳаёти акс этган бўлиб, ҳар бири турли шаклдаги зўравонликка дуч келган: психологик босим, жисмоний тажовуз, жинсий зўравонлик ва эҳтиёжларга бефарқлик. Ҳар бир бола учун оғриқ алоҳида жойда бошланган: уйда, боғчада, мактабда… Оддий ва таниш бўлиб туюлган жойларда рўй берган бу воқеалар улар ҳаётида фожеа бошланишига сабаб бўлган. Бу жойлар ўтмишда қолмаган — улар болалар билан бирга, ботинларида юрибди. Бу жароҳат кўринмас, аммо унинг таъсири йиллар давомида сақланади — ишончни йўқотади, хавфсизлик ҳиссини олиб қўяди, ҳаётни чеклайди.
"Биз, катталар, болалар — бизнинг келажагимиз деб айтишни яхши кўрамиз. Лекин аслида улар — ҳозирги ҳаётимизнинг бир қисми. Ва улар ҳимояга кейин эмас, айнан шу бугун ҳақли." — Шахноза Мирзиёева,