Онлайн ариза шакли






    Қозоғистоннинг "АНА ҮЙІ" жамоат фонди вакиллари билан ўқув семинари ташкил этилди

    13 Март, 2024

    878

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассислари ва Қозоғистоннинг «АНА ҮЙI» жамоат фонди вакиллари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар билан тизимли ишлаш мавзусида тренинг ташкил этилди.

    Фонд вакиллари ўзларининг кўп йиллик тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Шунингдек, томонлар ўзларининг тутинган ота-оналарни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик таклифларини бердилар.

    Ўз навбатида юртимизда вояга етмаганлар билан ишлаш соҳасида олиб борилаётган тизимли ўзгаришлар фонд вакилларида катта қизиқиш уйғотди.

    Тренингнинг иккинчи қисмида эса амалдаги тутинган ота-оналар учун «Оила-тизим сифатида» ва «Тарбияси оғир болалар билан ишлаш» мавзуларида ўқув дарслари бўлиб ўтди. Тренинг қатнашчилари кичик гуруҳларга бўлиниб, ҳаётий воқеликларга асосланган амалий машғулотлар ўтказдилар.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган