Қатар Вақфлар ва Ислом ишлари вазири Самарқандда бўлди
16 Апрел, 2025
53
Қатар Вақфлар ва Ислом ишлари вазири Ал-Ғоним бошчилигидаги Қатар делегацияси Самарқанд шаҳрига расмий ташрифи давомида Самарқанд шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида бўлиб, марказ фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда соҳада қўшма лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.
Шунингдек, делегация аъзолари Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюришди. Кўҳна шаҳарнинг бугунги кундаги қадимий тарихи, бетакрор осори-атиқалари билан жаҳон аҳлини ўзига ром этиб келаётганлиги, ўрта асрлар даврида мовий гумбазли муаззам миноралар ва ўлмас обидаларга эга мазкур шаҳарнинг нақадар ривож топганини ва бугунгача сақланиб қолганлигини алоҳида эътироф этишди.
Дунёнинг энг буюк шоир ва файласуфлари уни – қалб боғи, шарқ дурдонаси, дунёнинг кўзгуси ва ҳатто ер юзи деб аташганларида ҳам, улар бу гўзал шаҳарнинг барча гўзаллиги ва бойликларини тасвирлаб бера олмаган бўлар эдилар, келгунимча Самарқанд ҳаёлимда эди кўрганимдан сўнг юрагимда қолди – Қатар Вақфлар ва Ислом ишлари вазири Ал-Ғоним.
Делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда. Эндиликда Агентлик раҳбарияти билан келгусида амалга оширилиши режалаштирилган бир қатор муҳим йўналишлар бўйича учрашув ўтказилиши белгиланган.