Онлайн ариза шакли






    Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ёрдам тўлаб берилди

    14 Май, 2025

    92

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарорига мувофиқ “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилиши йўлга қўйилди.

    Шунингдек, мазкур қарорга асосан 2024 йил йил 1 майдан бошлаб реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этиш вазифаси юклатилган.

    Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларнинг “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимига киритилган маълумотларига асосан автоматик равишда моддий ёрдамни тайинлайди ёки тўхтатади.

    Ҳар ойнинг 3-санасига қадар ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланган моддий ёрдамни тўлаш учун тўлов қайдномаларини шакллантиради.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган