Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони
10 Май, 2024
947
“Ижтимоий ҳимояга доир қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Унга кўра, эндиликда давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш учун:
✅ Ногиронлиги бўлган ходимлар салмоғи камида 50 фоиз бўлган корхоналар электрон тижорат порталида (cooperation.uz) рўйхатдан ўтишлари белгилаб берилди;
✅ Бунда, Иш берувчи ногиронлиги бўлган шаҳсларни камида 6 ой муддатга ишга жойлаштиришни кафолатлаши шарт;
✅ Фақатгина корхоналар эмас, балки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам портал орқали рўйхатдан ўтиб, ўз фаолиятини кенгайтириши учун имконият яратилди.