Ўзбекистон норасмий бандликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш бўйича қўшма дастурлар йўлга қўймоқда
30 Апрел, 2025
67
Бугун Тошкентда Адолатли ўтиш учун бандлик яратиш ва ижтимоий ҳимоя бўйича глобал акселератор (https://www.unglobalaccelerator.org/) доирасида икки лойиҳа ишга туширилди. Лойиҳалар расмий иқтисодиётга ўтишни рағбатлантириш бўйича инновацион ечимлар, жумладан ижтимоий ҳимоя дастурларини ишлаб чиқишга қаратилган. Иккинчи лойиҳа ижтимоий суғурта тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Ушбу дастурлар 300,000 ортиқ норасмий ишчиларни қамраб олиш, 300,000 яқин кишига ижтимоий ҳимоя қамровини кенгайтириш ва 720,000 кам даромадли шахсларга ижтимоий ёрдам дастурларни тақдим қилишни мақсад қилмоқда.
ХМТ, БМТТД, UNICEF, БМТ Аёллар ташкилоти ва Жаҳон банки томонидан амалга оширилаётган қўшма дастурлар БМТнинг доимий координатори ва Ўзбекистон ҳукумати, хусусан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарлигида кўп томонлама ҳамкорликнинг янги моделини акс эттиради.
Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти директори Хуршид Зафарий Ўзбекистоннинг ушбу глобал ташаббусдаги муҳим ролини таъкидлади:
“Ўзбекистон БМТ Бош котибининг Адолатли ўтиш учун иш ўринлари ва ижтимоий ҳимоя бўйича глобал ташаббусини амалга оширишда иштирок этаётган 18 мамлакатдан биридир. Ушбу ташаббус доирасида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни яна жадаллаштириш назарда тутилган. Изтопар мамлакат сифатида Ўзбекистонда бошқа ривожланаётган мамлакатларда ҳам учрайдиган муаммоларга ечимлар ишлаб чиқилади.”