Онлайн ариза шакли






    Ўзбекистон Истанбулда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги глобал муаммоларни муҳокама қилишда фаол иштирок этмоқда

    17 Май, 2024

    864

    Истанбулда бўлиб ўтаётган Туркий Давлатлар Ташкилотининг (ТДТ) ижтимоий ҳимоя сиёсатига масъул Вазирларнинг биринчи йиғилиши доирасида делегациялар вакиллари иштирокида ТДТ нинг оила ва ижтимоий сиёсат масалалари бўйича биринчи Вазирлар йиғилишининг декларацияси ишлаб чиқилди.

    Декларацияда оила “жамиятнинг асосий бўғини” сифатида эътироф этилган ҳолда, оиланинг барқарор ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти, барча оила аъзоларининг бахт-саодати, фаровонлиги ва ҳар томонлама ривожланишида муҳим роль ўйнаши алоҳида белгиланмоқда.

    Декларацияни имзолаш оилавий қадриятларни ҳимоя қилиш ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган қўшма дастурлар ва лойиҳаларни яратишда муҳим қадам бўлади.

    Делегация вакиллари ТДТ нинг аъзо давлатлар ўртасидаги биродарлик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдаги муҳим ролини таъкидладилар.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган