Ўзбекистон зўравонликка қарши кураш ва гендер меъёрларини ўзгартириш бўйича муваффақиятли ташаббусларини тақдим этди
6 Март, 2025
1262
✓ Минтақавий тажриба алмашиш: Ўзбекистон зўравонликка қарши курашиш ва гендер ижтимоий меъёрларни ўзгартириш бўйича ўзининг муваффақиятли ташаббусларини намойиш этди
Олмаотада ЮНФПА ва Қозоғистон ҳукумати кўмагида камситувчи гендер меъёрларини бартараф этиш бўйича минтақавий семинар ўтказилди. Семинарда Марказий Осиё давлатларининг давлат органлари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
➤ Тадбирнинг мақсади гендер зўравонлигининг олдини олиш, камситувчи ижтимоий меъёрларни ўзгартириш ва аёллар ҳамда болалар учун хавфсизроқ муҳит яратишга жамиятни жалб қилиш бўйича самарали стратегияларни муҳокама қилишдан иборат эди. Идоралараро ҳамкорлик, заиф гуруҳлар билан ишлаш ва жамоатчилик қарашларини ўзгартириш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
🔹 Нималар муҳокама қилинди?
✔️ Гендер ижтимоий меъёрларнинг камситиш ва зўравонлик илдиз отишига таъсири
✔️ Тенг ҳуқуқли қадриятларни шакллантиришда диний етакчиларнинг ўрни ✔️ Зўравонлар билан ишлаш ва зўравонликнинг олдини олиш ёндашувлари
✔️ Аёллар ҳуқуқларини тарғиб қилишга эркаклар ва ўғил болаларни жалб этиш
✔️ Жабрланганлар учун ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш
Ўзбекистон делегацияси ўз тажрибаси билан ўртоқлашди, хусусан:
✅ зўравонликнинг олдини олиш ва гендер стереотипларини ўзгартиришда диний арбоблар билан ҳамкорлик қилиш.
✅ «Инсон» марказлари ва реабилитация марказларининг фаолияти, уларнинг зўравонлик қурбонларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишдаги ўрни, шунингдек, шаклланган нотўғри қарашларни бартараф этиш ва тенглик маданиятини шакллантиришга қаратилган қонунчилик ислоҳотлари ва муваффақиятли медиа ташаббуслари.
Иштирокчилар Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган ислоҳотларни, айниқса, анъанавий гендер қарашларни ўзгартириш, маҳалла даражасида ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўйича ташаббусларни юқори баҳоладилар.
Минтақавий семинар тажриба алмашиш, муваффақиятли стратегияларни муҳокама қилиш ва Марказий Осиё мамлакатларида камситувчи гендер ижтимоий меъёрларини бартараф этиш бўйича қўшма ечимларни ишлаб чиқиш учун муҳим майдон бўлди.