Онлайн ариза шакли






    Ўзбекистон болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича Миллий мажбуриятини эълон қилди

    26 Май, 2025

    65

    Тошкент, 2025 йил 26 май – Болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш
    йўлида глобал ва миллий саъй-ҳаракатларни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон бугун
    ушбу соҳадаги “Богота ҳаракатлар чақириғи” глобал ташаббусига Миллий
    Мажбуриятини эълон қилди.

    Мазкур Мажбурият Ўзбекистон томонидан сўнгги икки йил ичида болаларни ҳимоя
    қилиш йўналишида амалга оширилган қатор муҳим ҳуқуқий ва институционал
    ислоҳотларнинг мантиқий давоми ҳисобланади. Энг муҳим қадам – “Болаларни ҳар
    қандай зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 15-май куни кучга
    кирганидир. Шу билан бирга, Миллий Мажбурият янги қонунни амалиётга татбиқ этиш учун
    сиёсий ирода ва аниқ ҳаракатлар ўртасида кўприк вазифасини ўтайди. Ушбу жараён турли
    соҳаларни қамраб олган стратегия ва ҳаракатлар режаси асосида олиб борилади.


    УНИCЕФ Ижрочи директори Кетрин Рассел шундай деди: “Ўзбекистоннинг Богота
    ҳаракатлар чақируви доирасидаги миллий мажбурияти ва ечимларни изловчи давлат
    бўлишга интилиши етакчи бўлибгина қолмай, балки умумий масъулият, бошалар
    тажрибасидан ўрганиш ва болалар учун ҳақиқий натижаларга интилишдан далолат беради.”
    Бундан ташқари, у UNICEF 2025–2035 йилларга мўлжалланган Болаларга нисбатан
    зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўп тармоқли стратегия ва
    ҳаракатлар режасини якунлаш ва қабул қилишни кутаётганини айтди, бу эса ушбу қонунни
    секторлар ва тизимлар бўйича амалий, барқарор ҳаракатлар қилинишҳи учун асос яратади.
    Ўзбекистон Global Pathfinding Alliance (Зўравонликка барҳам бериш бўйича
    Йўл изловчилар глобал иттифоқи) ташаббусига қўшилиш истагини билдириб, Марказий Осиё
    мамлакатлари элчиларини болаларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш бўйича
    биргаликда ҳаракат қилишга чақирди.


    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шахноза
    Мирзиёева ўз нутқида: “Барча болажонларни ёвузликлардан асраш — биз эришишимиз
    лозим бўлган энг олий мақсад. Зулмга барҳам бериш — фақатгина ҳуқуқий эмас, инсоний
    бурчимиздир! Чунки болаларнинг бегонаси бўлмайди. Болалар азобининг ҳам! Бугун
    болажонларимизнинг овозини тинглай олиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Биз барчани “митти
    қалбларнинг катта оғриқлари”га қулоқ солиш, уларга гапиришга имкон беришга
    чорлаймиз!” – дея қайд этди.


    Миллий Мажбурият ЮНИСЕФ ижрочи директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
    Сенати Раиси Танзила Нарбаева, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек
    Полвонзода Оллоёров ва агентлик директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева
    иштирокида бўлиб ўтган юксак даражадаги тадбирда эълон қилинди.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган