Ўзбекистонда ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим маълумотлар
17 Апрел, 2025
63
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 318-сон қарори билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган айрим шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимида муҳим ўзгаришлар юз берди.
Мазкур қарор ўзгалар парваришига муҳтож бўлган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга қараб турувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилайди, шунингдек, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартибини такомиллаштирди.
1 апрель ҳолатига кўра, Республика бўйича ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилган:
Жами келиб тушган аризалар сони — 45 531 та
Қаноатлантирилган аризалар — 43 632 та (95.8%)
Рад этилган аризалар — 794 та (1.7%)
Кўриб чиқиш жараёнидаги аризалар — 1 105 та (2.4%)
Расмийлаштирилган —43 632 та далолатномага кўра:
80 ёшдан ошган кексаларга қараб турувчилар — 20 927 та (48%)
1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга қараб турувчилар — 15 148 та (35%)
18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага қараб турувчи шахслар —1 322 та (3%).