Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимида инклюзив таълим амалиётини мустаҳкамлаш
29 Сентябр, 2023
885

Жорий йилнинг 29 сентабрь куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида “Ўзбекистонда мактабгача таълим тизимида инклюзив таълим амалиётини мустаҳкамлаш” қўшма лойиҳасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур техник ҳамкорлик лойиҳаси 2021 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида имзоланган йиғилиш баённомаси асосида амалга оширилмоқда.
Қўшма лойиҳа мактабгача ва мактаб ёшидаги ногиронлиги бўлган болаларнинг ижтимоий мослашуви ва инклюзивлигини таъминлаш учун шароит яратишга қаратилган. Ерта болаликдан бошлаб барча босқичларда сифатли таълим олиш учун тенг имкониятларни таъминлаш ногиронлиги бўлган болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш дастурларининг ажралмас қисмидир.
Учрашув давомида “Мактабгача таълим тизимида инклюзив таълим амалиётини мустаҳкамлаш бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисида” йиғилиш баённомасига, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаш таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида битим имзоланди.
Шу билан биргаликда, ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда қўшма ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.


