Онлайн ариза шакли






    Ўзбекистонда илк бор ногиронлиги мавжуд бўлган ёшлар ўртасида "Имкониятлар олимпиадаси" касблар беллашуви бўлиб ўтади

    20 Апрел, 2025

    66

    “Имкониятлар олимпиадаси”ни ташкил этишдан мақсад — ногиронлиги бўлган шахсларни ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришини қўллаб-қувватлаш, касбий кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоийлаштириш, ўзига бўлган ишончини ошириш ва меҳнат бозорида уларнинг ўрнини мустаҳкамлашдан иборат.

    Жорий йилда “Имкониятлар олимпиадаси” иштирокчилари 10 та касблар бўйича ўзаро беллашадилар, булар:

    • фотография;
    • АКТ (ахборот коммуникация технологиялари);
    • мобилография;
    • рассомчилик;
    • каштачилик;
    • кулолчилик;
    • қандолатчилик;
    • торначилик;
    • дурадгорлик;
    • қуруқ қурилиш ишлари.

    Танловда 389 нафар ногиронлиги бўлган шахс иштирок этиш истагида махсус платформада рўйхатдан ўтган.

    “Имкониятлар олимпиадаси” 2025 йил 21 апрелдан 1 майга қадар Тошкент шаҳрида ўтказилади. Якуний босқичи ва тақдирлаш маросими 1-2 май кунлари “ЎЗЕКСПОМАРКАЗ”да ўтказиладиган “Инсон учун” республика ярмаркаси доирасида бўлиб ўтади.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган