Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш: БМТ билан ҳамкорликдаги муҳим қадамлар
1 , 2023
687
Ўзбекистон делегацияси ҳамда БМТ Бош котибининг биринчи ўринбосари Амина Муҳаммад хоним ўртасида Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя масалаларига бағишланган муҳим учрашув бўлиб ўтди. Амина Муҳаммад хоним Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси вакилларини илиқ қаршилаб, Агентлик фаолиятида аёлларнинг ролини юқори баҳолади, бу эса ижтимоий хизматлар сифатини яхшилашга ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2024 йилда «ижтимоий ҳимоя: барқарор ривожланиш йўли» номли жаҳон конференциясини ўтказиш масалалари юзасидан сўз юритилди. «Ушбу тадбир БМТнинг 2025-йилги Ижтимоий саммити учун муҳим тайёргарлик платформаси бўлиши мумкин»,- дея қайд этди Амина Муҳаммад хоним.
БМТнинг Ўзбекистонга ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ўзгаришларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлиги таъкидланди.
Амина Муҳаммадхоним , шунингдек, БМТ Бош котиби ташаббуси билан “Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимоя глобал акселератори” доирасида Ўзбекистон ҳукуматининг ўзаро ҳамкорликдаги ташаббусларини юқори баҳолади.
Музокаралар якунида Амина Муҳаммад хоним учрашув натижаларидан мамнунлигини билдирди ва БМТнинг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ижтимоий ҳимоя бўйича халқаро конференцияда иштирок этишга қизиқиш билдириб, барқарор ривожланишга эришиш учун ҳамкорликнинг муҳимлигини яна бир бора таъкидлаб ўтди.



