Онлайн ариза шакли






    Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этиш даврида эҳтиёжманд аҳоли давлат томонидан қўллаб-қувватланади

    6 Апрел, 2025

    1308

    Мамлакатимизда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини босқичма-босқич бозор тамойилларига ўтказиш даврида аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида:

    2025 йил 1 майдан 2027 йилнинг 1 апрелига қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи оилалар ҳамда “Камбағал оилалар реестри”га киритилган ҳамда мол-мулки бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, бироқ оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга қуйидаги ёрдам турлари жорий этилди. Бунда:

    электр энергияси истеъмоли учун – ойига базавий меъёрдан ошган (200 кВт соат) 150 кВт соатгача қисмига компенсация шаклида қоплаб берилади. Амалдаги тартибда ушбу норма фақат ноябрь-февраль ойларида қўлланилган.

    табиий газ истеъмоли учун – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан (500 куб метр) 250 куб метргача ва бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан (100 куб) 150 куб метргача қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади. Амалдаги тартибда ушбу норма фақат ноябрь-февраль ойларида қўлланилган.

    Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга 2025/2026 йилги иситиш мавсуми учун жорий йилнинг ноябрь ойида 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади.

    Мазкур бир марталик моддий ёрдам:

    ✅ Реестрларга киритилган оилаларга;

    ✅ Реестрларга киритилмаган, бироқ камбағалликка тушиш хавфи бўлган оилаларга қўшимча равишда “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

    Бунда, қўшимча рўйхатга киритиладиган оилалар сони тегишли маҳалладаги Реестрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.

    Қўшимча рўйхат “Маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилади.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган