Яхшилик ҳаётни ўзгартиради
8 Июн, 2025
1296
“Инсон учун” платформаси (https://promo.click.uz/2HUz/1ec20cee) — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташаббуси билан “Click” компанияси ҳамкорлигида яратилган лойиҳа бўлиб, мақсади — аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва хайрия фаолиятини ривожлантиришдир.
📌 Платформа иш бошлаганидан бери:
👶 295 нафар бола ҳаётий муҳим даволанишни олди — жами 10 183 699 463 сўм маблағ тўпланди.
🏠 Ижтимоий жиҳатдан оғир аҳволда бўлган оилаларга эса 1 212 494 504 сўмдан ортиқ манзилли ёрдам йўналтирилди.
Ҳар бир рақам ортида — ҳақиқий тақдир, кимнидир умиди ва сизнинг ёрдамингиз турибди. Сизнинг иштирокингиз яхшиликни амалий ҳаракатга айлантиради ва янги ҳаёт учун имконият яратади.
Яхшилик улашиш жуда оддий. Унинг натижаси эса — бебаҳо!