Онлайн ариза шакли






    Янги 2024-йил барчамиз учун хайрли ва мазмунли келсин!

    31 , 2023

    1021

    Азиз юртдошлар!

    Сиз, азизларни дақиқалар сайин яқинлашиб келаётган янги – 2024 йил билан бутун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жамоаси номидан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!

    Якунига етиб бораётган “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да мамлакатимизда Давлатимиз Раҳбари томонидан ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида жорий қилинган янги тизимнинг илк пойдеворлари бунёд қилинди.

    Жумладан, инсон қадрини улуғлаш ва аҳоли эҳтиёжманд қатламларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасида улкан қадамлар қўйилди.

    Юртимизда олиб борилаётган адолатли ва кучли ижтимоий сиёсат баробарида вояга етмаган фарзандларимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий нафақалар манзиллилигини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларимиз ҳуқуқларини кафолатлаш, ижтимоий ҳимоя соҳасини рақамлаштириш ва шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, профессионал ижтимоий хизмат ва ёрдамларни комплекс ёндашув асосида маҳалла даражасида кўрсатиш борасида юқори натижага эришишга асосланган ижтимоий ҳимоянинг янгича миллий тизими яратилди.

    Янги йилда ҳам муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифаларимизни икки баробар ошириш, болалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва бошқа аҳолининг муҳтож қатламлари ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ишларимизни янада кучайтирамиз.

    Азиз ватандошлар! Сизларни янги – 2024 йил билан яна бир бор самимий табриклаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангиз ва хонадонингизга файзу барака тилаймиз.

    Янги йил барчамиз учун хайрли ва мазмунли келсин!

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган