Ягона психологик-тиббий-педагогик комиссиялар фаолияти йўлга қўйилади
26 Январ, 2024
1352
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 январдаги «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олишларини ташкил этиш ва уларни реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 46-сонли қарори қабул қилинди.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига йўллаш бўйича тиббий-психологик-педагогик комиссия, ҳамда ихтисослаштирилган мактаб, мактаб-интернатларга йўллаш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар негизида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳузурида ягона психологик-тиббий-педагогик комиссиялари ташкил этилади.
Эндиликда болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжларига муҳтожлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳар бир ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги ПТПК томонидан аниқланади. Бунда:
ПТПК хулосасини олиш учун ариза боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан уларнинг яшаш жойидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига ёки ҳудудга бириктирилган ижтимоий ходимга тақдим этилади.
Оғир даражадаги соғлиғида нуқсони бор болаларни жамиятга мослашишига мўлжалланган “Ғамхўрлик” гуруҳлари ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 46-сонли қарорига асосан, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган оғир даражадаги соғлиғида нуқсони бор болалар учун ихтисослаштирилган таълим ташкилотларида қисқа муддатли “Ғамхўрлик” гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади. “Ғамхўрлик” гуруҳлари:
🔘2024 йил 1 февралдан Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда;
🔘2024 йил 1-апрелдан Тошкент вилоятидаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда;
🔘2024 йил 1-августдан республиканинг қолган ҳудудларидаги мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб, мактаб-интернатларда ташкил этилади.
“Ғамхўрлик” гуруҳлари ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилинмайдиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни қисқа муддатга (4 соатгача) парваришлаш, таълим-тарбия бериш ҳамда уларни жамиятга мослашишига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ташкил этилган “Ғамхўрлик” гуруҳида болаларнинг таълим олиши бепул амалга оширилади.
Болалар учун реабилитацияси реабилитатсияси бўлимлари ишга туширилади.
Қарорга асосан, 2024 йил 1-апрелдан бошлаб ногиронлиги бўлган реабилитация реабилитатсия қилиш ва протезлаш ҳудудий марказларида реабилитацияси реабилитатсияси бўлимлари ташкил этилади.
реабилитацияси реабилитатсияси бўлимлари зиммасига ногиронлиги бўлган болаларга реабилитация реабилитатсия дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда болалар соғлигини тиклаш вазифалари юклатилади.