Онлайн ариза шакли






    "Энг фаол ижтимоий ходим" танлови ғолибларини эълон қиламиз!

    28 Май, 2025

    67

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўтказилган “Энг фаол ижтимоий ходим” танловининг республика босқичи якунланди.

    Танлов доирасида иштирокчилар тест синовлари, фаолиятдаги энг яхши кейслар, маҳаллаларда амалга оширилган ижтимоий лойиҳалар ҳамда KPI кўрсаткичлари асосида баҳоланди. Иштирокчиларнинг тақдимотлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти томонидан диққат билан кўриб чиқилди ва баҳолаш натижаларига кўра ғолиблар аниқланди. Ғолиблар пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    Натижалар қуйидагича:

    1-ўрин — Хайитова Шалола Исмоиловна
    Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туман “Инсон” маркази ижтимоий ходими

    2-ўрин — Азимова Зарнигор Шухратовна
    Навоий вилояти, Навбаҳор туман “Инсон” маркази ижтимоий ходими

    3-ўрин — Хамидуллаева Умида Абдурауфовна
    Тошкент вилояти, Тошкент туман “Инсон” маркази ижтимоий ходими

    Фидокор меҳнатингиз билан жамиятга меҳр, кўмак ва ишонч улашаётган барча ижтимоий ходимларга чуқур миннатдорлик билдирамиз!

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган