Онлайн ариза шакли






    "Энг фаол ижтимоий ходим" кўрик-танловининг республика босқичига старт берилди

    21 Май, 2025

    68

    Бугун юртимиз бўйлаб барча маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимлар ўртасида ташкил этилган “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик-танловининг республика босқичи бошланди.

    Мазкур беллашувда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 84 нафар ижтимоий ходим ва ижтимоий ходим ассистентлари иштирок этмоқда. Танлов давомида иштирокчиларнинг касбий билим ва кўникмалари, фуқаролар билан ишлашдаги тажрибалари ҳамда янгича ёндашувлари баҳоланмоқда.

    Тадбирни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати кузатиб бормоқда. Улар томонидан иштирокчиларнинг ижтимоий иш соҳасидаги назарий билимлари, кейс менежмент асосида аҳолига кўрсатилган ёрдам ҳолатлари ва амалий фаолият натижалари атрофлича синовдан ўтказилмоқда.

    Шунингдек, танлов доирасида ижтимоий ходимларнинг ташаббуси билан амалга оширилган мини лойиҳалар тақдимотлари бўлиб ўтмоқда. Ушбу лойиҳалар фуқароларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва жамиятга интеграциялашувини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида эътиборга лойиқ.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган