"Хотира Нури"
9 Май, 2025
61
“Хотира Нури” — бу оддий, аммо жуда муҳим ғоядан туғилган китоб: фахрийларимизнинг жонли тарихини сақлаб қолишга улгириш. Ушбу ғоя муаллифи — Шаҳноза Мирзиёева. Айнан у лойиҳани ташаббус сифатида илгари сурган.
“Хотира Нури” — бу шунчаки хотиралар тўплами эмас. Бу — авлодлар ўртасидаги мулоқот. Китобда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан биттадан жами 14 та ҳикоя жамланган. Лойиҳа доирасида талаба ёшлар жалб этилди — чунки айнан ана шундай жонли мулоқот орқали чинакам хотира шаклланади, бу фақат дарсликдаги сатрлар эмас. Талабалар фахрийларнинг уйига боришди, улар билан суҳбатлашишди, тинглашди, ёзиб олишди. Айнан шу суҳбатлар китобнинг асосига айланди.
Шаҳноза Мирзиёева мамлакатимизнинг турли ҳудудларига бориб, китоб қаҳрамонлари билан шахсан учрашди ва уларга Президент номидан “Ғалабанинг 80 йиллиги” эсдалик медалларини топширди. Фахрийларимизга уларнинг хотиралари меҳр билан сақлаб қилинган ушбу китобнинг ўзини ҳам туҳфа этди.
Бу китоб ўтмиш ҳақида эмас. Бу — келажак ҳақида. Ёшлар билсин, авлодлар боғланиши узилмасин, ҳикоялар яшасин ва илҳом берсин.