Онлайн ариза шакли






    Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

    10 Апрел, 2025

    67

    Бугун, 10 апрель куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров ва Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Яссир Абдеҳ ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Агентлик директори Ўзбекистон барқарор, инклюзив ва ташқи таъсирларга сезгир ижтимоий ҳимоя тизимини қуришни мақсад қилиб қўйганлигини, бундай тизим барқарорлик даврида ҳам, инқироз шароитида ҳам самарали фаолият юрита олиши кераклигини таъкидлади.

    Учрашув давомида иқтисодий инқирозлар, табиий офатлар ва пандемияларни ўз ичига олган фавқулодда вазиятларга самарали жавоб бера оладиган ижтимоий ҳимоя механизмларини ривожлантиришга ҳам муҳим эътибор қаратилиб, бу борада Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) нинг экспертлик ёрдамини жалб қилишга қизиқиш билдирилди.

    Учрашув якунида иккала томон ҳам ижтимоий сиёсат самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон аҳолиси фаровонлигини яхшилашга қаратилган очиқ мулоқот, тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган