Туркий Давлатлар Ташкилотининг (ТДТ) ижтимоий ҳимоя сиёсатига масъул Вазирларнинг биринчи йиғилиши муваффақиятли якунланди
19 Май, 2024
868
Тадбир доирасида ташкилотга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари оилавий қадриятларни ҳимоя қилиш ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган бир қатор долзарб мавзуларни муҳокама этган ҳолда ижтимоий ҳимоя муҳтож аҳоли қатламларининг фаровонлиги таъминлашга қаратилган масалаларда сўз юритдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров ТДТ нинг ҳамкорлик соҳаларига “Ижтимоий сиёсат” масаласини қўшиш борасидаги ташаббусларини эътироф этган ҳолда йиғилиш иштирокчиларига бугунги кунда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси юзасидан маълумот бериб, давлатимиз раҳбарининг “Оила бу кичик ватан, оила бахтли, тинч ва фаровон бўлса, ватан тинч ва фаровон бўлади” ҳамда “Таълим-тарбиясиз яхши оила бўлмайди, оилаларни қутқара олмасак, йўлимизни йўқотамиз”деган доимий иборалари бугун ўз исботини топиб келаётганлигини таъкидлаб ўтди.
“Оила ва оилавий қадриятларни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар глобал муаммоларга чидамли бўлишга, шу тариқа турли “касалликлар”га “иммунитет”ни шакллантиришга ёрдам беради, бу эса соғлом халқ ва кучли давлатни вужудга келтиришига ишонамиз”,- деди Мансурбек Оллоёров.
Мазкур йиғилиш якунлари доирасида, шунингдек, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййип Эрдўған делегациялари раҳбарлари ва Бош котиб – элчи Кубаничбек Ўмуралиевни қабул қилди.

