Туман миқёсида комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўлами кенгаймоқда
4 Март, 2024
951
Шайхонтоҳур тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, «Юксалиш» ҳамда «Умидворлик» нодавлат нотижорат ташкилотлари билан меморандум имзоланди.
Ушбу ҳужжат тумандаги 18 ёшдан 35 ёшгача (жумладан, ногиронлиги мавжуд) бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шахсий ва касбий истиқболларини амалга оширишни кўзда тутади.
Лойиҳа Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги (BMZ) томонидан молиялаштирилади.
Келишув орқали қийин ижтимоий ҳолатга тушиб қолган ёшларга индивидуал тарзда бепул юридик, ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш кутилмоқда.
Шунингдек, меморандум доирасида шахсий ўсиш, бизнес ва IT технологиялари, мебель ишлаб чиқариш ва қайта тиклашда меҳнат кўникмаларини ривожлантириш бўйича машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган.