Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров иштирокида аҳоли билан сайёр қабул бўлиб ўтди
13 Май, 2025
92
Учрашув давомида фуқароларнинг муаммолари бевосита тингланиб, уларга қонуний ечим топиш бўйича зарур чоралар кўрилди.
Cайёр қабулда 100га яқин мурожаат кўриб чиқилиб, улар ногиронлик гуруҳини белгилаш, нафақа тайинлаш, тиббий-ижтимоий муассасаларга йўлланма бериш, даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатиш, ишга жойлаштириш каби долзарб масалаларни қамраб олди.
Хусусан, фарзандида ногиронлиги бўлган бир аёлнинг мурожаати кўриб чиқилиб, аёлнинг айни пайтда энагачилик фаолияти билан шуғулланаётганини инобатга олиниб, ушбу фаолиятни давом эттириши учун махсус марказ очиш имкониятини ўрганиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Сайёр қабуллар аҳолининг муаммоларини жойида ҳал қилиш, давлат идоралари билан очиқ ва самарали мулоқотни таъминлашга хизмат қилмоқда.