Онлайн ариза шакли






    Тошкент вилоятида "Болаларни зўравонликнинг барча шакллари ва эксплуатациядан ҳимоя қилиш" мавзусида тренинг ўтказилмоқда

    13 Апрел, 2025

    1321

    2025 йилнинг 9-11 апрель кунлари Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази, ЮНИСЕФ (http://t.me/unicefuzbekistan) болалар жамғармаси билан ҳамкорликда, “Европа Иттифоқи ва БМТ томонидан Марказий Осиё давлатларининг можароли ҳудудларидан қайтган фуқароларни қўллаб-қувватлаш ва хизматларни ривожлантириш” (ИИ-босқич) лойиҳаси доирасида 3 кунлик тренинг ўтказилмоқда.

    Мазкур тренинг “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларининг болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўбаси ходимлари учун мўлжалланган бўлиб, иштирокчилар болаларни ҳимоя қилиш соҳасидаги билим ва кўникмаларини чуқурлаштиришмоқда.

    Тренинг доирасида қуйидаги мавзулар ёритилади: Бола фаровонлиги ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимояланиш; Болага эътиборсиз муносабатда бўлиш ва тазйиқ ўтказилиб келиниши ва унинг нима оқибатларга олиб келиш омиллари (шакллари); Жавоб бериш, қарор қабул қилиш ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими. Зўравонликнинг олдини олиш бўйича ишлар.

    Мазкур ташаббус болаларни ҳимоя қилиш соҳасида тизимли ёндашувни мустаҳкамлаб, мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириб, ҳимоя механизмларининг самарадорлигини оширишга ҳам ёрдам бермоқда.

    Тренинглар режа асосида бошқа туманларда ҳам босқичма-босқич ташкил этилади.

    Улашиш

    Neotech да ишлаб чиқилган