Тошкентда "Инсон учун" шиори остида инклюзив марафон бўлиб ўтди
12 Апрел, 2025
59
Бугун, “Янги Ўзбекистон” боғида “Инсон учун” шиори остида кенг қамровли инклюзив марафон бўлиб ўтди. Ушбу марафонда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан 1 100 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар иштирок этди.
Марафон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Паралимпия қўмитаси ҳамда бошқа давлат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда Агентлик раҳбарияти, тизимдаги ташкилотлар раҳбарлари, ходимлар, кўнгиллилар иштирок этди.
Марафонларда ғолиб бўлган 4 та тоифадаги аёл ва эркаклар (24 нафар совриндор) медаллар ва пул мукофотлари билан тақдирланди.